УЧИНЧИ РЕНЕССАНС КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ УНИВЕРСАЛ АСОСЛАРИ
Abstract
Айни шу нуқтаи назардан “Шарқу Ғарб Ренессанс адабиёти: Навоий ва Шекспир” деган илмий-назарий муаммо доирасида ўтказилаётган халқаро конференцияни халқимиз ва давлатимизнинг
XXI асрдаги энг актуал шиорига айланган Учинчи Ренессанс концепциясининг амалий натижаси ўлароқ қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Ушбу конференцияда кўтарилаётган “Шарқ ва Ғарб адабиёти генезиси ва умумназарий муаммолари”, “Навоий ва Шекспир: поэтик ўзига хослик, ижодий универсаллик”, “Ғарб адабиётида Шарқ мавзуси талқинлари”, “Шарқ ва Ғарб адабиёти қиёсий адабиётшунослик контекстида” сингари муаммолар миллий адабиётимиз ўтмиши,
бугуни, халқаро маданий муносабатлар ва шу билан боғлиқ компаративистик ечимлар илмий-амалий жиҳатдан муҳимдир. Қолаверса, мазкур халқаро конференциянинг университетимиз “Жаҳон адабиёти ва универсал адабиётшунослик” кафедраси томонидан ўтказилаётгани ҳам ўзининг илмий-назарий, ижтимоий-маданий, рамзий-мажозий мазмунига эга. Айни муаммолар юзасидан тўпланган илмий тадқиқотлар салмоғи, тадқиқотчилар географиясининг кенглиги масала моҳиятининг янада чуқурроқ очилишини таъмин этади, “Янги Ўзбекистон” ғоясининг изчил ва таркибий қисмига айланади, деган умиддамиз.
Конференция ишига муваффақият, барча иштирокчиларга омад тилайман!