Alisher Navoiy va Jaloliddin Rumiy maktublari haqida
Keywords:
мактуб, давр, шахс, замон, шеърият, дўстлик, ва- танпарварлик, асар., xatAbstract
Мактублар нафақат ёзувчи ва мунаққидларнинг ҳаё- ти ва ижоди, муайян асарнинг ёзилган даври, тарихи, ёзилиш сабаб- лари, сирларини ҳам барча зиддиятлари билан ўрганишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади. Буюк ўзбек шоири Алишер Навоий хатга жуда катта эътибор билан қараб, уни кишилар орасидаги энг муҳим алоқа воситаларидан бири санаб, мактубни образли тарзда “ҳижрон- даги шуъла, тириклик нишони” деб таърифлаган. Мазкур мақолада икки буюк шоир Жалолиддин Румий ва Алишер Навоий мактубла- рини ўрганиш орқали уларнинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар, адабиёт, бадиий ижод ҳақидаги қайдлар, ахлоқий-маънавий, тарбия- вий қарашларига алоқадор фикрлар ойдинлаштирилади. Ҳақиқатан ҳам улуғ адиблар ўз хатларида замонасининг энг муҳим ижтимоий масалаларини ҳам талқин этадилар, шу билан бирга ўз ватанини се- вадиган, халқининг келажаги учун қайғуриб яшайдиган буюк ва хок- сор инсон сифатида кўринадилар.