БАШАРИЙ ТАФАККУРНИНГ ИККИ ЧЎҚҚИСИ: НАВОИЙ ВА ГЁТЕ
Abstract
Жаҳоннинг турли қутблари, халқлари, маданиятлари бир чорраҳада мудом учрашиб, ўзаро мулоқот қилиб турадилар, бу бадиий тафаккур чорраҳасидир. Дунё йўлларини карвонбошилар туташтирганларидек, бадиий тафаккур йўлларининг ҳам ўз карвонбошилари бўлади. Буларсиз орзулар ушалмайди, халқлар бирлашмайди, маданиятлар учрашмайди. Навоий ва Гёте дунё тамаддунлари йўлини жамловчи буюк карвонбоши, бадиий тафаккур чорраҳаларининг икки буюк соҳибларидир. Айни пайтда, буюк мутафаккирлар орасида ўхшаш, уйғун томонлар талайгина.
Downloads
Published
2025-07-12
Issue
Section
Maqolalar