АЛИШЕР НАВОИЙ ВА ПУШКИН: MАКТУБЛАР ОЛАМИ
Keywords:
mактуб, адабий танқид, шоир, ижод, ёзувчи хати, бадиий таафккур, мурожаат, адреслиликAbstract
Мактублар инсоний мулоқотнинг ихчам ва таъсирчан шаклларидан биридир. Уларда хат ёзувчи билан бирга хатни олувчининг қал- би, кайфияти, орзу-умидлари, армонлари акс этади. Инсонлар ўртасидаги шахсий хатлар алоқа воситаси сифатида кўринса, адабиётдаги, танқидчи- ликдаги хатлар алоҳида бир жанр ҳисобланадики, ижодкорлар лаборато- риясига киришга калит вазифасини ўтовчи уларнинг хатлари табиатини, турли шаклларини ўрганиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Мазкур мақолада адабиёт ва адабий танқидчиликдаги мактублар ва унинг буюк шоирлар Алишер Навоий ва А.С.Пушкин ижодидаги ўрни ҳақида фикр юритилади. Мактублар ижодкорлар биографиясини ўрганишда, ижод лабораториясига киришда муҳим роль ўйнаши, уларнинг ижодий-маънавий қиёфасини очиб беришда муҳим манба эканлиги очиб берилган.